Ўзбекистонда бензин нархи яна арзонлашди
Олам
−
13 Май 2020
204632020 йил 15 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз“ АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 маркали бензин нархи 500 сўмга арзонлашиб, 5000 сўмдан сотила бошлайди. Бу ҳақда бугун, 13 май куни компания матбуот хизмати хабар берди.
“2020 йилнинг 26 март кунидан эътиборан Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилганди. 29 апрелдан эса бу маҳсулотнинг нархи 5500 сўм деб белгиланди. 15 май кунидан бошлаб Аи-92 маркази бензин нархи яна 500 сўмга арзонлаштирилди ва 5000 сўм қилиб белгиланди“ дейилади хабарда.
Маълумот учун, Қозоғистоннинг Аи-92 маркази бензини Тошкентдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида 4600 сўмдан сотилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Аи-80 маркали бензин нархи “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида 4000 сўмдан сотилмоқда.
LiveБарчаси