Ўзбекистонда айрим махфий хариталардан очиқ фойдаланиш имконияти берилди

Жамият 2752
image

2020 йил 14 январда  Ўзбекистонда махфий бўлган айрим хариталар, географик ахборот тизимлари ва аҳоли пунктларининг бош режаларидан очиқ фойдаланиш имкониятини берувчи ҳукумат қарори қабул қилинди.

Бу билан топографик хариталарнинг махфийлик даражаси кескин пасайтиришга эришилади.

Иккинчидан, маҳаллий координаталар тизимида тайёрланган топографик хариталарнинг махфийлиги олиб ташланиши натижасида ушбу координаталар тизимида тайёрланган барча масштабдаги топографик хариталардан бир вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида очиқ фойдаланиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, WGS-84 координаталар тизимида тузилган аэро ва космик съемка материалларидан республика миқёсида фойдаланиш учун барча чекловлар олиб ташланиши натижасида ушбу координаталар тизимларида тайёрланган барча масштабдаги топографик хариталардан бутун республика миқёсида очиқ фойдаланиш имконияти тақдим этилади.

Шунингдек, амалдаги тартиб бўйича координаталар тизимидан ва масштабидан қатъий назар шаҳарлар ва шаҳарчаларда 10 кв.км.дан (1 000 гектар) зиёд бўлган ҳудуд учун топографик хариталарга бўлган махфийлик даражасини олиб ташлаш ҳисобига иқтисодиётнинг турли соҳаларида махсус ва тематик хариталардан, шу жумладан бош режалардан фойдаланувчилар доираси кенгаяди.

Махфийлик даражасининг пасайтирилиши натижасида:

— замонавий технологияларни космик ва аэро съемка материалларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш ва улардан самарали фойдаланиш; 

— бош режалар ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини замонавий электрон дастурлар ёрдамида ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқланганларини геопортал ва интернет тармоқларида очиқ жойлаштириш; 

— геоахборот тизимларини яратиш орқали давлат кадастрларини, шу жумладан давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш бўйича ишлар сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш; 

— тадбиркорлик субъектлари ва инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга ер участкалари, қурилиш объектлари ва муҳандислик коммуникациялари тўғрисида маълумотларни очиқ равишда тақдим қилиш; 

— тадбиркорлик субъектларини геодезия, картография, лойиҳа-қидирув ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларига кенг жалб қилиш учун имконият яратилади.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3
t
×