Ўзбекистонда апрель ойида қанча автобус ишлаб чиқарилди?

Жамият 14476
image

Автобус ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг апрель ойида 118 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот бермоқда

Қайд этилшича, жорий йилнинг январь-апрель ойларида жами 265 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37,5 фоизга камайган.

Ишлаб чиқарилган автобуслар сони:

  • 2019 йил январь-апрель — 593 та;
  • 2020 йил январь-апрель — 424 та;
  • 2021 йил январь-апрель — 265 та.
Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 316
Рейтинг: 3
t
×