Ўзбекистонда агрономлар мактаби ташкил этилади

Жамият 849
image

Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан республикада агрономлар мактабини ташкил этишнинг амалий чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ташаббус Фермер, деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликлари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан қўллаб-қувватланган.

Мазкур ташкилотлар ва бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар натижасида республикада катта талабга эга бўлган агрономларнинг мактаби яратилади.

Республикада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида қатор тадбирлар амалга оширилишига қарамасдан, таҳлиллар тажрибали агрономларнинг етишмаслигини кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда янги ташкил этилган агрокластерларда, қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилаётган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, унинг сифатини ошириш бўйича қатор тадбирлар хўжаликда тажрибали агроном бўлишини талаб этади.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.1
t
×