Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд қайси эканлиги айтилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси энг кўп ҳудуди Самарқанд вилояти, энг ками эса Сирдарё вилояти ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

2022 йилнинг 1 июль ҳолатига ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони:

•  Самарқанд вилояти – 4 млн 69,3 минг киши;
•  Фарғона вилояти – 3 млн 931,1 минг киши;
•  Қашқадарё вилояти – 3 млн 438,6 минг киши;
•  Андижон вилояти – 3 млн 283,8 минг киши;
•  Тошкент вилояти – 2 млн 962,5 минг киши;
•  Наманган вилояти – 2 млн 959,3 минг киши;
•  Тошкент шаҳри – 2 млн 909,5 минг киши;
•  Сурхондарё вилояти – 2 млн 771,1 минг киши;
•  Бухоро вилояти – 1 млн 990,4  минг киши;
•  Қорақалпоғистон Республикаси – 1 млн 962,4 минг киши;
•  Хоразм вилояти – 1 млн 936,6 минг киши;
•  Жиззах вилояти – 1 млн 457,7 минг киши;
•  Навоий вилояти – 1 млн 044,0 минг киши;
•  Сирдарё вилояти – 887,1 минг киши.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 1,8 минг кишига ошмоқда. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони  35,6 млн кишини ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1920

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг