Ўзбекистонда 2021 йил 20 та халқаро мусобақа ўтказилади

Спорт 5018
image

Ўзбекистонда 2021 йил 20 та халқаро мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда маълум қилди.

“Ўзбекистон миллий терма жамоалари спортчилари томонидан Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига жами 110 та лизенция қўлга киритиш режалаштирилмоқда. Спорт федерациялари уюшмаларига штат жадвалларига биринчи марта 18 та шифокор, 18 та диетолог, 17 та массажчи ва 16 та психолог киритилди. Ҳар бир туманда 6 та спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтади”, дейди Рустам Шоабдураҳмонов.

Таъкидланишича, жорий йилда 13 та давлатдан 17 та спорт тури бўйича 23 нафар профессионал мураббий ва мутахассис таклиф этилади. Қўмита раиси бўлажак спорт мусобақаларига тайёргарлик жараёнларига ҳам тўхталиб ўтди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 166
Рейтинг: 3
t
×