Ўзбекистонда 2-10 ёшли болалар ичак гельминтиозидан оммавий даволанади

Жамият

image

Октябрь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 2-10 ёшли болаларни ичак гельминтиозидан оммавий даволашнинг навбатдаги босқичи ўтказилади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хабар берди.

Унга кўра, дегелминтизация тадбирлари Президент қарори ижросини таъминлаш ҳамда болаларни гельминтозлардан соғломлаштириш чора-тадбирлари самарасини ўрганиш мақсадида амалга оширилади.

Сентябрь ойида СЭС кўрсатма хати асосида мамлакатнинг барча ҳудудларида болалар боғчалари ва бошланғич синф ўқувчилари ичак гельминтиози бўйича лаборатория текширувлари ўтказилган. Ушбу чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида дегелминтизация тадбирларидан икки ҳафтадан сўнг мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва 1-4 синф ўқувчилари орасида лаборатория текширувлари қайта амалга оширилади, яъни дегелминтизациядан олдин ва кейин болаларда ичак гельминтозлари билан касалланиш даражаси ўрганилади.

“Ўтган йилларда ўтказилган бундай тадқиқотлар ўз самарасини кўрсатди, яъни гелментлар билан касалланиш 3-4 мартага камайди”, дейилади ушбу хабарда.

Маълумот ўрнида, Гельминтоз — бу инсон танасида, асосан болаларда гельминтларнинг (қуртларнинг) паразитланиши оқибатида келиб чиқадиган касаллик.

Оммавий дегелминтизация мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда йилига икки марта амалга оширилади.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ичак гельминтиози оммавий даволаш соғломлаштириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар