Ўзбекистонда 1100 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди
Жамият
−
30 Январь 2022
4261Кеча, 29 январь куни Ўзбекистонда 1104 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 221919 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 67 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 30 нафари Андижон вилоятида,
- 47 нафари Бухоро вилоятида,
- 34 нафари Жиззах вилоятида,
- 30 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 19 нафари Навоий вилоятида,
- 41 нафари Наманган вилоятида,
- 59 нафари Самарқанд вилоятида,
- 15 нафари Сирдарё вилоятида,
- 39 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 116 нафари Фарғона вилоятида,
- 52 нафари Хоразм вилоятида,
- 102 нафари Тошкент вилоятида,
- 453 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 51 нафар,
- Навоий вилоятида 15 нафар,
- Самарқанд вилоятида 13 нафар,
- Сирдарё вилоятида 4 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
- Фарғона вилоятида 9 нафар,
- Хоразм вилоятида 5 нафар,
- Тошкент вилоятида 71 нафар,
- Тошкент шаҳрида 67 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210022 (+242) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1561 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 217 нафар кишида пневмония аниқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь