Ўзбекистоннинг айрим жойларида қор ёғиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
08 Сентябрь 2022
30153Жорий йилнинг 10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
10-12 сентябрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.
11 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин.
11 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, 12 сентябрда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.
11-12 сентябрда республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 10-13 даражагача, кундуз кунлари 25-28 даражагача пасаяди.