Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилади 

Бу қизиқ 19864
image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 4 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди. 

Тошкент шаҳрида ҳаво вақти-вақти билан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11 даража, кундузи 25-27 даража бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво баъзи жойларда булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 30-35 даража бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво баъзи жойларда булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 27-32 даража бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво баъзи жойларда булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 23-28 даража бўлади. 

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво баъзи жойларда булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 30-35 даража бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво баъзи жойларда булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 22-27 даража бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 424
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×