Ўзбекистонда ҳам TikTok, Instagram ва Facebook каби ижтимоий тармоқ яратилади

Жамият

image

Фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш мақсадида замонавий коммуникацион дастурлар ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилиши мумкин. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да келтирилган. 

Унга кўра, соҳанинг етук мутахассислари ва йирик тадбиркорлар миллий коммуникация платформаларини яратишга жалб қилинади. Маълумотларни узатиш ва қайта ишлаш замонавий талабларга мос дастурий таъминот ҳамда техник воситалар билан таъминланади.

Шунингдек, АКТ соҳасида миллий маҳсулот яратиш тизимини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилади. Бунда, яратилган дастур ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни аудиториясининг қамрови ортишига қараб солиқ имтиёзлар бериш тизими йўлга қўйилади.

“Йўл харитаси”нинг мазкур банди ижросига Ахборот технологиялари вазирлиги (Шерзод Шерматов) “Киберхавфсизлик” ДУК (Дмитрий Чиченков) масъул этиб белгиланган. Лойиҳа 2022 йил декабрь ойигача амалга оширилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг