Ўзбекистон жамоаси Халқаро КВН Лигасининг ярим финалига чиқди

Бизнес 16819
image

"Ташкент сити" КВН бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро КВН Лигасининг ярим финалига чиқди Чорак финал натижаларига кўра, ватандошларимиз 52 балл тўплаб, биринчи ўринни эгалладилар. Ўйин 11 сентябрь куни Россиянинг Смоленск шаҳрида бўлиб ўтди. Халқаро КВН иттифоқининг расмий сайтида эътироф этилишича, мамлакатимиз жамоаси юморни шарқона колорит ва ўзгача дид билан тақдим этиб келмоқда.

Қуръа бизнинг жамоа мазкур босқичнинг тўртинчи куни иштирок этишини белгилади. Йигитларимиз қуйидаги бешта жамоага қарши беллашдилар: “Олег” ЖУрДУ (Челябинск), “Aквабатя” (Иваново), “Команда воспитателей детского сада – ПК” (Ноябрск), “Паша и Серёжа” (Твер) ҳамда “Всё путём” (“ДР” ИҲ, Донетск). Жамоалар “Таништирув”, “Савол-жавоб” ва “Мусиқий чиқиш” шартлари бўйича ўз иқтидорларини намойиш этдилар.

Юбилей мавсумининг чорак финал босқичида 26 жамоа 1/2 финал йўлланмаси учун курашди. 1/8 ҳамда 1/4 финалдаги очколар йиғиндиси бўйича 14 та жамоа ярим финалга чиқди. Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 29 йил ичида илк бор нуфузли юмористик мусобақанинг ярим финалига чиқишга муваффақ бўлди.

Терма жамоамиз ҳомийси – AKFA Group. Компания ўзбекистонлик ҚВЗчиларнинг асосий мақсади – мамлакат нуфузини ошириш ва ўзбек юморини танитишни қўллаб-қувватлайди.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, халқаро КВН лигасида иштирок этиш ҳуқуқини жамоамиз 11—22-март кунлари Сочи шаҳрида бўлиб ўтган 32-халқаро КВН фестивали “КиВиН-2021”да қўлга киритган эди. Мазкур фестивал жорий йилда 15 дан ортиқ мамлакатлардан 300 дан кўпроқ жамоалар сафида 2000 га яқин ижодкор ёшларни ўзида жамлади. Фестивал натижаларига кўра, “Ташкент сити” жамоаси телевизион лигалар учун танланган бир қатор энг яхши жамоалар қаторидан ўрин олган эди.

Халқаро КВН Лигасининг ярим финали 29-30 октябр кунлари Россиянинг Смоленск шаҳрида, “Губернский” маданий ҳордиқ чиқариш марказида бўлиб ўтади. “Ташкент сити” жамоасига омад ва ғалабаларни тилаб қоламиз.

 

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 257
Рейтинг: 3
t
×