Ўзбекистон етти ойда ўтган бир йилга нисбатан кўпроқ олтин сотди
Жамият
−
23 Август 2023
3671Ўзбекистон жорий йилнинг етти ойи давомида 5,64 млрд долларлик олтин сотди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг январь-июль ойлари билан солиштирсак (2,97 млрд доллар) 2,1 баробарга ва бутун ўтган йилга қараганда (4,11 млрд доллар) ҳам кўпроқдир. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг ҳисоботида маълумот берилди.
2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 млрд долларга ёки 23,3 фоизга ўсиб, 34,97 млрд долларни ташкил этди. Жумладан, экспорт 31 фоизга ўсиб, 14,95 млрд долларни, импорт эса 20,02 млрд долларни (+18,1 фоиз) ташкил этган. Ташқи савдо тақчиллиги -5,07 млрд доллардан ошган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан (5,54 млрд доллар) камдир. Ушбу фарқ фақат олтин экспорти ҳажмининг кескин ошиши туфайли камайган.
Хусусан, Мамлакат умумий экспортининг 37,7 фоизи ушу қимматбаҳо металл ҳиссасига тўғри келади. Биргина июль ойида 1,26 млрд долларлик олтин сотилган (олтин-валюта заҳиралари камайган бўлса-да), июнда эса экспорт қилинмаган.
Шунингдек, экспортда саноат маҳсулотлари улуши 23,6 фоиздан 16,3 фоизга, етказиб бериш қиймати 2,7 млрд доллардан 2,4 млрд долларгача қисқарган.
Олтинни ҳисобга олмаганда, экспорт атиги 10,4 фоизга ўсиб, 9,3 млрд долларни ташкил этди.
Сабзавот ва мевалар сотиш ҳажми 688,4 млн долларга (+26,1 фоиз), дон маҳсулотлари – 281,3 млн долларга (+70 фоиз), нефть ва нефть маҳсулотлари – 142,7 млн долларга (+73,1 фоиз), автомобиль эҳтиёт қисмлари ва аксессуарлари – 203,7 млн долларга (+32,4 фоиз), канцелярия машиналари ва маълумотларни автомат қайта ишлаш ускуналари – 20,3 млн доллар (19,6 марта), телекоммуникация, овоз ёзиш ускуналари – 65,8 млн долларга (3,9 марта) ошди.
Шу билан бирга, тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш 3,9 фоизга қисқариб, 1,86 млрд долларга, газ 341,9 млн долларга (-35 фоиз), электр энергияси 47,2 млн долларга (-22,4 фоиз), ўғитлар етказиб бериш 154,3 млн долларга (-44,1 фоиз), рангли металлар – 809,6 млн долларгача (-13,4%) қисқарган.
Туризм экспорти ҳажми 1,24 млрд долларни (хизматлар ҳажмида 42,1 фоиз) ташкил этди. Таққослаш учун, ўтган йилнинг январь-июль ойларида бу кўрсаткич 732,5 млн долларни, 2021 йилнинг шу даврида эса 175,9 млн доллар бўлган. Яъни, икки йил ичида туризмдан тушган даромад 7 баробар ошди.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь