Ўзбекистон ва Россия “Сазаган”да жанговар тайёргарлик машғулотларини бошлади

Жамият

image

Марказий ҳарбий округга қарашли “Сазаган” дала-ўқув майдонида округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг Россия Федерацияси ҳарбий мутахассислари билан ҳамкорликдаги ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ўтказилаётган жанговар тайёргарлик машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, унда ҳарбий хизматчилар жанговар тайёргарлик машғулотларини замонавий талабларга мос равишда ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда янги усул ва услублар юзасидан ўзаро тажрибалар алмашишади.

Хусусан, “БТР-82” жанговар техникасининг мўлжалга олувчи оператор ва механик ҳайдовчиларини тайёрлаш, “АГС-17” ва “РПГ-7” гранатомёти ҳисоби мутахассислиги, ўқчи, мерган ҳамда артиллерия мутахассисликлари бўйича ўзаро ҳамкорликда жанговар тайёргарлик машғулотлари олиб борилади.

“Бундан кўзланган асосий мақсад, икки мамлакат орасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳамжиҳатликни ошириш, жанговар машғулотларни бажаришдаги кўникма ва тажрибаларни алмашишдан иборат. Айни вақтда ҳар икки томоннинг ҳарбий хизматчилари назарий машғулотлар орқали билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу машғулотлар 14 кун давом этиб, унда ҳар икки томон ҳарбий хизматчилари ўзларининг эгаллаган билим ва кўникмаларини кундузги ва тунги шароитларда амалий жанговар тайёргарлик машғулотлари асосида олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

291

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг