Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги ўтказиш пункти вақтинча ёпилади

Жамият

image

“Жартепа" чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Жартепа” чегара божхона постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, 2022 йилнинг 5-12 ноябрь кунлари мазкур божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Мазкур чеклов қуйидаги ҳолатларда тадбиқ этилмайди:

•    дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
•    расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
•    республикамизда инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
•    халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга; 
•    мамлакатимизда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
•    Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига; 
•    ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
•    Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made