Миллий банк акциядорлик жамиятига айлантирилди

Бизнес

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” унитар корхонасини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4045-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 25 декабрида ўтказилган Таъсисчиларнинг умумий йиғилишида ДУК Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” Акциядорлик жамиятига қайта номланди.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” Акциядорлик жамиятининг Устави Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2019 йилнинг 30 декабрида 22-1-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

Банкнинг акциялари эгалари (акциядорлари):

- Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги;
- Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси.

Акциядорлик жамиятининг манзили: 100084, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 101-уй.
Батафсил маълумотни банкнинг сайтидан олиш мумкин: www.nbu.uz.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

миллий банк

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар