Ўзбекистон паспортлар рейтингида 81-ўринни эгаллади

Олам

image

“Henley & Partners” компанияси ўзининг дунё мамлакатлари аҳолсининг давлатлар бўйлаб ҳаракатланиш эркинлигини кўрсатувчи паспортлар рейтингини янгилади.

Биринчи ўринни Япония ва Сингапур ўзида сақлаб қола олган. Фақат бу сафар Жанубий Корея ҳам уларнинг ёнига қўшилган. Бу давлатлар фуқаролари 189 мамлакатга визасиз бориши мумкин.

Иккинчи ўринни фуқаролари 188 мамлакатга визасиз чиқиши мумкин бўлган Германия эгаллаган. Учинчи ўринни Дания, Финляндия, Франция, Италия ва Швеция (187 мамлакат) ўзаро бўлиб олган.

Шунингдек, кучли ўнталикка Испания, Люксембург (4-ўрин, 186 мамлакат), Австрия, Буюк Британия, Португалия, Швейцария (5-ўрин, 186 мамлакат), АҚШ, Греция, Канада (6-ўрин, 184 мамлакат), Мальта (8-ўрин, 182 мамлакат), Латвия, Литва (10-ўрин, 180 мамлакат) кирган.

Ўзбекистон рейтингда ўтган йилдагига қараганда бир поғона пастлаб, 81-ўринни эгаллади. Мамлакат фуқаролари 81 давлатга визасиз чиқиши мумкин.

Украина МДҲ мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткичга эга (40-ўрин, 128 мамлакат), ундан кейин Молдова (45-ўрин, 121та мамлакат) ва Россия (47-ўрин, 118 мамлакат) бормоқда. Марказий Осиёда Қозоғистон энг яхши кўрсаткични қайд этди (65-ўрин, 76 мамлакат).

Афғонистон ва Ироқ рейтингда сўнгги 104-ўринда қоляпти. Ушбу давлатлар фуқаролари 30 мамлакатга визасиз чиқиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг