Ўзбекистон парранда гўшти импортига чеклов ўрнатди

Жамият 4878
image

Тирик парранда ва парранда маҳсулотларининг Ўзбекистонга импорт қилиниши бўйича вақтинчалик чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг ахборот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, эпизоотик вазият  мураккаблашганлиги боис, республика ҳудудига юқумли касалликлар қўзғатувчи ҳайвонларнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида керакли чора-тадбирлар қўлланилган.

Яъни “Ветеринария тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига мувофиқ парранда гриппи қайд этилган давлатлардан тирик парранда, парранда гўшти, термик ишловдан ўтмаган барча турдаги парранда маҳсулотларини импорт қилишга вақтинча чеклов жорий қилинган.

Шунингдек, наслли инкубацион тухум ва бир кунлик жўжалар, парранда гриппига мойил бўлган ёввойи қушлар импортига ҳам тақиқ қўйилган.

Парранда ва парранда маҳсулотлари импорти чеклови — Афғонистон, Бангладеш, Болгария, Бутан, Въетнам, ЖАР, Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Миср, Ироқ, Исроил, Қувайт, Мексика, Намибия, Непал, Нигерия, Россия, Эрон (Мазондорон провинцияси) каби давлатлар бўйича ўрнатилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 216
Рейтинг: 3
t
×