Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди

Маданият-санъат

Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Анвар Обиджон 1947 йил 8 январда Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Полосон қишлоғида дунёга келган. 1973–1979 йилларда ТошДУ нинг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетида сиртдан ўқиган.

Анвар Обиджон 1981–1986 йилларда “Камолот” нашриётида муҳаррир, бош муҳаррир ўринбосари, 1986–1987 йилларда “Юлдузча” нашриётида бош муҳаррир, 1988 йилда “Ёш куч” журналида адабий ходим, 1988–1989 йилларда бўлим мудири, 1989–1998 йилларда “Чўлпон” нашриётида бош муҳаррир, директор бўлиб ишлади.

Шоир “Она ер” (1975), “Оловжон ва унинг дўстлари” (1983), “Безгакшамол” (1985), “Аканг қарағай Гулмат” (1987), “Олтин юракли Автобола” (1986), “Аламазон ва Гулмат ҳангомаси” (1992), “Мешполвоннинг жанглари” (1994), “Олтиариқ ҳангомалари” (1999), “Одобли бўлиш осонми?” (2001), “Мешполвон” (2003) сингари 25 та тўпламини чоп эттирди.

Анвар Обиджон 1997 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган, 1998 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” унвонига сазовор бўлган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти шоирнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Анвар Обиджон

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар