Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Осиё кубоги саралаш босқичи учун таркиби маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Осиё кубогининг саралаш босқичида иштирок этадиган якуний таркибни эълон қилди.

Таркибга қуйидаги футболчилар киритилган:

Аббос Элмуродов – дарвозабон (“Ҳуахин-Жиззах”)
Равшан Элибоев – дарвозабон (“Каспий”, Қозоғистон)
Ихтиёр Ропиев (“Ҳуахин-Жиззах”)
Машраб Одилов (“Локомотив”)
Анасхон Раҳматов (“Ҳуахин-Жиззах”)
Илҳом Ҳамроев (“Ҳуахин-Жиззах”)
Ҳусниддин Нишонов (“Ҳуахин-Жиззах”)
Дилшод Раҳматов (“Ҳуахин-Жиззах”)
Даврон Чориев (“Ҳуахин-Жиззах”)
Хайрулла Солиҳов (“Бунёдкор”)
Элбек Тўлқинов (“Ҳуахин-Жиззах”)
Давлат Ибрагимов (ОКМК)
Акбар Усмонов (“Локомотив”)
Музаффар Аҳаджонов (ОКМК)

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичида Тожикистон, Афғонистон ва Непал терма жамоалари билан кураш олиб боради. Учрашувлар 10-12 апрель кунлари ўтказилади. Ўзбекистон ушбу босқичдаги иштирокини 10 апрель куни Непал терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг