Ўзбекистон Экологик партиясига янги раҳбар сайланди

Жамият

image

Абдушукур Хамзаев Ўзбекистон Экологик партияси раиси бўлди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 19 декабрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг XIV пленуми бўлиб ўтди. 

Қайд этилишича, партия раиси Нарзулло Обломурадов 2021 йилдан буён Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси вазифасида ишлаб келаётгани ва мазкур лавозимда маъмурий функцияларга оид ишлар юкламасининг кўплиги сабабли у ўз аризасига мувофиқ Экологик партия раиси лавозимидан озод этилди.

Шундан сўнг, партия Марказий Кенгаши аъзолари ва ҳудудий партия ташкилотлари томонидан берилган таклифларга асосан Экологик партия раислигига Хамзаев Абдушукур кўриб чиқилиб, очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.

Маълумот учун, Хамзаев Абдушукур Худойқулович 1973 йилда Сурхондарё вилояти, Узун туманида туғилган. Маълумоти олий, 1995 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини ҳамда 2013 йил Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – олим-агроном. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.

17 та қишлоқ хўжалик экин навлари ва 16 та ихтиро патенти муаллифи, унинг 270 дан зиёд илмий ишлари чоп этилган. Шунингдек, экология, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида Хитой, Япония, Корея, Исроил, Туркия, Германия, Болгария каби давлатларда малака оширган.

2022 йил июнь ойидан буён Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг