Ўзбекистон биохавфсизлик бўйича халқаро баённома иштирокчисига айланди

Local

image

Бугун, 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси учун Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга Биохавфсизлик бўйича Картахена баённомаси кучга кирди. Баённома 2000 йил 29 январда Монреал шаҳрида қабул қилинган.

Картахена баённомаси 1992 йилги Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция қоидаларини тўлдиради. Ўзбекистон мазкур конвенцияга 1995 йил 17 октябрда қўшилган.

Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномада иштирок этиши ГМО-маҳсулотлардан фойдаланиш ва уларни ташишга алоқадор амалий жараёнларни такомиллаштириш ҳамда замонавий биотехнология маҳсулотларини ишлатиш натижасида аҳоли ва атроф-муҳит учун потенциал таҳдидларнинг олдини олиш имконини беради.


Rate Count

11

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic