Ўзбекистон аҳолиси учун замонавий автомобиллар ва қулай имкониятлар
Бизнес
−
02 Август 2023
17834Жорий йилнинг июль ойида Хитойнинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи “JETOUR AUTO INTERTIONAL COMPANY” компанияси вице-президенти Жак Чен Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Мамлакатимизда 2021 йилдан бошлаб “Jetour Uzbekistan” бренди остида “AUTO MOTORS ASIA” МЧЖ компанияси билан расмий ҳамкори ҳисобланган корхона фаолияти билан батафсил танишиб чиқди.
Ташриф мобайнида Jetour автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори “AUTO MOTORS ASIA” МЧЖ компанияси раҳбарияти билан дилерлик тармоғини кенгайтириш ҳақидаги режалари билан ўртоқлашиб, шунингдек, Ўзбекистон бозорида нечта дилерлик марказлари фаол ишлаётгани, яқин келажакда қанча расмий дилерлик ва сервис марказлари пайдо бўлиши муҳокама қилинди.
Компаниянинг вице-президенти Жак Чен компаниянинг бош мақсади – бу ҳар бир харидорга сифатли хизмат кўрсатиш эканлиги, ундан ташқари, Ўзбекистондаги ёшларни янги иш ўринлари билан таъминлаш, билим ва тажрибасини ошириш учун Хитой Халқ Республикасига бориб, амалиёт ўташ тизимини йўлга қўйиш, бу бўйича барча харажатлар “JETOUR AUTO INTERTIONAL COMPANY” компанияси ҳисобидан қопланишини айтиб ўтди. Амалий ўқишни тугатиб келган ходимлар эса замонавий компьютер диагностика қурилмалари билан таъминланишга тайёр эканликлари билдирилди. Яқин келажакда Республикамизга янада янги моделдаги автомобилларни киритиш бўйча режалар тузилди. Суҳбат якунида бир нечта шартномалар имзоланди.
Жак Чен “Jetour Uzbekistan” сервис тизимига алоҳида тўхталиб, мамлакатимизга кириб келаётган Jetour бренди остидаги барча автомобилларни фақат расмий дилерлик марказларидан харид қилишга чақирди. Чунки, автомобиллар экспорти маълум бир минтақалар табиий муҳитини ҳисобга олиб йўналтирилади. У шунингдек, компания томонидан берилаётган расмий кафолатлар шундагина ҳаққоний бўлишига урғу берди.
Шу ўринда айтиш керакки, расмий сервис марказида автомобилларга хизмат кўрсатиш, норасмий сервис марказига қараганда бир қатор афзалликларга эга.
Жумладан:
- Барча сервис марказларининг техник ходимлари махсус тайёргарликдан ўтади ҳамда мавжуд материал ва янгиликлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу эса уларга сўнгги ишланмалар ва хизмат кўрсатиш тартиб-қоидаларидан хабардор бўлиш имконини беради.
- Расмий сервис марказларида Хитойдаги Jetour заводи томонидан махсус ишлаб чиқарилган ва синовдан ўтказилган асл эҳтиёт қисмлардан фойдаланилади.
Бу, ўз навбатида, мукаммал мувофиқликни ҳамда автомобилнинг оптимал ишлашини кафолатлайди.
Норасмий сервис марказларида ушбу эҳтиёт қисмларининг аналоглари ёки сохталаридан фойдаланилиши мумкин.
- Расмий сервис марказларида хизмат кўрсатиш ишлаб чиқарувчининг кафолат мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
- Jetour расмий дилерлик марказлари ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқилган замонавий диагностика ускуналари ва технологиялари билан жиҳозланган. Бу эса автомобилнинг муаммоларини тез ва аниқ топиш ҳамда тузатиш имконини беради.
- Компания ҳар доим ишлаб чиқарувчининг стандартларига амал қилган ҳолда юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва ишончлиликни таъминлашга интилади.
- Расмий сервис марказлари бажарилган ишлар учун кафолат беради, бу эса мижозларга қўшимча хотиржамлик бағишлайди. Jetour бренди мижоз учун сифатли хизмат тамойили асосида фаолият юритади ва барча ишларни ўз вақтида ва ҳатто келишилган муддатдан ҳам тезроқ бажаришга интилади.
- Хулоса қилиб айтганда, бренд дистрибьютори сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ҳамда мижозлар билан ишлашга катта аҳамият беради.
- Jetour автомобилларига ишлаб чиқарувчининг 5 йиллик ёки 150 000 км масофани босиб ўтиш кафолати амал қилади. Шу билан бирга, автомобиль Ўзбекистон Республикасидаги қайси расмий дилердан харид қилинганидан қатъий назар, мижоз Ўзбекистон ҳудудидаги исталган расмий дилерлик сервис марказига мурожаат қилиши ҳамда юқори сифатдаги сервис ва кафолатли хизмат кўрсатилишига эришиши мумкин.
Андижон вилояти: +998-97-581-65-00
Бухоро вилояти: +998-88-865-99-77
Фарғона вилояти: +998-77-254-03-33
Жиззах вилояти: +998-33-778-07-87
Наманган вилояти: +998-93-210-04-04
Қашқадарё вилояти: +998-99-025-56-55
Қорақалпоғистон Республикаси: +998-99-734-03-33
Самарқанд вилояти: +998-99-777-00-53
Тошкент шаҳри: +998-90-330-03-03
Хоразм вилояти: +998-99-958-03-33
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь