Ўзбекистон аҳолиси 30 йилда қанчага кўпайгани маълум бўлди
Жамият
−
17 Август 2021 11481 1 дақиқа
Сўнгги 30 йилда Ўзбекистон аҳолиси 13,9 млн кишига кўпайган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 1991 йилда доимий аҳоли сони 20,6 млн. кишини ташкил этган бўлса, 30 йил ичида уларнинг сони 13,9 млн. кишига ошган.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34 558,9 минг кишини ташкил этмоқда.
Live
Барчаси