Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилда қанчага кўпайгани маълум бўлди
Жамият
−
15 Январь 2021
15013Кейинги йилларда Ўзбекистон аҳолиси сезиларли даражада ошиб бормоқда. Давлат статистика қўмитаси аҳоли сони бўйича сўнгги статистик маълумотларни тақдим этди.
Унга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этмоқда.
Аҳоли сони 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган.
Қайд этилишича:
• Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 фоизга тенг;
• ҳар ойда мамлакат аҳолиси ўртача 54,5 минг кишига кўпайган;
• 2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.