Ўзбекистон 4G интернет тармоғи тезлигида охиридан биринчи ўринда

Технология

image

Ўзбекистон тўртинчи авлод интернети 4G тармоғи ишлайдиган ҳудудлар қамрови бўйича рейтингда энг сўнгги ўринда қайд қилинди.

Мазкур портал ҳисоботига кўра, Ўзбекистондаги абонентларнинг 49,9% фоизигина 4G тармоғидаги интернетдан фойдаланади.

Бу борада етакчи давлат Жанубий Корея (97,5%) бўлиб турибди, 4G қамрови энг кенг иккинчи давлат эса Япония (96,3%). Кучли учликни Норвегия (95,5%) мамлакати якунлаб берган.

Ўзбекистон 4G ишлайдиган ҳудудлари қамрови 50%дан кам бўлган ягона давлат бўлиб турибди. Бу борада кўрсаткичларимиз Ироқ, Эквадор, Гана ва Шри Ланка каби мамлакатлардан ҳам пастроқда қайд қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Интернет 4G

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар