Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп қайси маҳсулотни импорт қилгани маълум бўлди
Жамият
−
30 Август 2022
14536Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июль ойларида энг кўп буғдой импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар:
• Буғдой – 422,4 млн АҚШ долларига;
• Шакарқамиш – 251,7 млн АҚШ долларига;
• Маргарин маҳсулотлари – 173,3 млн. АҚШ долларига;
• Қорамол гўшти – 116,4 млн АҚШ долларига;
• Буғдой уни – 72,7 млн АҚШ долларига;
• Какао ва шоколад – 61,5 млн АҚШ долларига;
• Картошка – 57,2 млн АҚШ долларига;
• Сут маҳсулотлари – 45,4 млн АҚШ долларига;
• Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 41,8 млн АҚШ долларига;
• Банан – 29,4 млн АҚШ долларига;
• Чой – 27 млн АҚШ долларига;
• Парранда гўшти – 25,4 млн АҚШ долларига;
• Маккажўхори – 22,6 млн. АҚШ долларига;
• Кофе – 17 млн АҚШ долларига;
• Қандолат маҳсулотлари – 14,3 млн АҚШ долларига.
LiveБарчаси