Ўзбекистон Ҳиндистон билан космик тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик қилади

Олам

image

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигида космик тадқиқотлар устувор йўналишга эга бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг видеоанжуман шаклида учрашувида айтиб ўтилди.

Маълум қилинишича, учрашувда истиқболли инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, жумладан, Ҳиндистоннинг етакчи ташкилотлари илғор технологиялари, техник кўмаги ва имтиёзли молиявий ресурсларини жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди. Қишлоқ хўжалиги, инновациялар, муқобил энергетика, фармацевтика ва тиббиёт, ахборот-коммуникация технологиялари, космик тадқиқотлар устувор йўналишлар сифатида белгиланди.

Шунингдек, музокаралар чоғида давлат етакчилари сиёсий соҳада тизимли, ишончга асосланган мулоқотни давом эттириш, жумладан, икки мамлакат ташқи сиёсат идораларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ўтказиш ва улар ўртасидаги ҳамкорликнинг ўрта муддатли дастурини қабул қилиш муҳимлигини қайд этдилар. Парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш таклифи илгари сурилди.

Ўзаро савдонинг ортиши учун қулай шароитлар яратиш, бу йўлдаги техник тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш борасида биргаликда ишлашга келишиб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг