“Uzbekistan Airways” яна бир йўналишда Истанбулга мунтазам парвозларни тиклайди
Жамият
−
22 июн 2021 3296 1 дақиқа
“Uzbekistan Airways” AЖ жорий йилнинг 4 июль кунидан бошлаб Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тикламоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Парвозлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади.
Урганч – Истанбул йўналишида авиачипта 3 млн сўм атрофида. Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича авиачипта нархи 4,3, млн сўм атрофида.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача “Uzbekistan Airways” Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида парвозларни амалга ошириб келаётган эди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр