“Uzbekistan Airways”нинг айрим рейслари об-ҳаво сабаб кечиктирилди

Local

image

Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво шароити ёмонлиги туфайли режадаги баъзи рейслар вақти кечиктирилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ маълум қилди.

Авиакомпания шу муносабат билан, барча йўловчилар Алоқа маркази томонидан қатновларнинг кечиктирилиши борасида хабардор қилинишларини эслатиб ўтган.

Маълумот учун, бугун пойтахт Тошкент ва мамлакатнинг бошқа қатор вилоятларида қор ёғди ва баъзи ҳудудларда ҳамон давом этяпти.

Ўзгидромет Тошкент Чимён тоғли зонасида кўчки хафси борлигини маълум қилди.


Tags

Rate Count

163

Rating

3

Rate this article

Share with your friends