“Uzbekistan Airways” Москвадаги йўловчиларга мурожаат билан чиқди

Local

image

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Москвадаги йўловчилардан аэропортларга вақтлироқ келишни сўради.

"Москвада хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабабли Uzbekistan Airways Домодедово ва Внуково халқаро аэропортларидан парвоз қилаётган йўловчилардан аэропортларга белгиланган вақтдан олдиндан етиб келишларини сўрайди", дейилади хабарда.

Авиакомпания веб сайтидаги онлайн таблога кўра, ҳозирда Москвага ва Москвадан бўлажак парвозлар жадвалида ўзгаришлар бўлмаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends