Uzbekistan Airways қатор давлатларга рейсларни бекор қилди
Жамият
−
15 Март 2020
6568Uzbekistan Airways коронавирус сабабли бир нечта давлатларга рейсларни бекор қилди. Авиакомпания матбуот хизматида маълум қилинишича, дунёда ривожланаётган эпидемиологик вазият ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг қатновлари амалга оширилаётган давлатлар органлари даражасида жорий этилаётган чекловлар, шунингдек, ҳаво қатновларига бўлган талабнинг кескин пасайиши муносабати билан авиакомпания 2020 йилнинг март-апрель ойларида амалдаги парвозлар жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритишга мажбур бўлди.
Ўзгартиришлар авиакомпаниянинг қуйидаги шаҳарларга бўлган рейсларига тегишли:
1. Лондон – HY201/202 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрелгача вақтинча бекор қилинди;
2. Париж – HY251/252 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрелгача вақтинча бекор қилинди;
3. Амритсар – HY421/422, HY441/442, HY443/444 рейслари 2020 йил 18 мартдан бекор қилинди;
4. Деҳли – HY425/426 рейслари 2020 йил 20 мартдан апрелгача чоршанба ва пайшанба кунлари ҳамда якшанба ва душанба кунлари фақат кечқурун амалга оширилади;
– 2020 йил 20 мартдан апрелгача HY421/422 ва HY423/424 рейслари бекор қилинди;
5. Мумбай – 2020 йил 20 мартдан апрелгача HY427/428 рейслари бекор қилинди;
6. Жакарта – 2020 йил 25 мартдан апрелгача HY541/542 рейслари бекор қилинди;
7. Куала-Лумпур – HY553/554 рейслари бекор қилинди;
– HY551/552 рейслари 2020 йил 25 март куни бекор қилинди;
– HY551/552 рейслари 2020 йил 1-20 апрель кунлари фақат чоршанба кунлари амалга оширилади;
8. Бангкок – HY531/532 рейслари 2020 йилнинг март ойида фақат 16, 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади;
– HY533/534 рейслари 2020 йил март ойида фақат 18, 21 ва 28 март кунлари амалга оширилади;
– 2020 йил апрель ойида HY531/532 рейслари бекор қилинди;
– HY533/534 рейслари 2020 йил апрель ойида фақат чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади;
9. Тел-Авив – HY303/304 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрелгача бекор қилинди;
– HY301/302 рейслари 2020 йил март ойида фақат 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади;
– 2020 йил апрель ойида HY301/302 рейслари бекор қилинди.
“Саёҳатни ёки Ўзбекистон Республикасига қайтишни режалаштириш жараёнида сизнинг авиачиптангизда кўрсатилган қатновнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, бораётган мамлакатларга кириш қоидалари ва чекловлари, шу жумладан карантин талаблари билан бизнинг uzairways.com сайтимизда ёки +998781400200 рақами орқали авиакомпаниянинг Ягона алоқа марказида ва белгиланган мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирликлари сайтларида диққат билан танишиб чиқишингизни сўраймиз», дейилган компания матбуот хизматида.
Юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича бекор қилинган қатновларнинг йўловчиларига авиачипталарни қайтариш ёки бошқа саналарга қайта бронлаш қўшимча ҳақ ва жарималарсиз амалга оширилади”, деб қўшимча қилинган авиакомпания матбуот хизматида.
Аввалроқ, Ўзбекистон 3 та давлат билан авиаалоқани тўхтатгани ва 6 та давлат фуқаролари учун чегарани ёпгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси