Uzbekistan Airways, “Ипотекабанк”... ССВ аҳоли орасида қаерларда коронавирус аниқланганини маълум қилди

Жамият

image

Аввалроқ, 21 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланган 162 нафар бемордан 22 нафари аҳоли орасида тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

21 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрилса, Бухоро вилоятида 11 нафар, Тошкент шаҳрида 7 нафар, Сирдарё, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида 1 нафарни ташкил қилди.

Жумладан, Шайхонтоҳур туманида яшовчи Г.И.да (санаторийга ётиш мақсадида намуна топширган) ва З.Г.да (шифохонага ётиш учун намуна топширган), “Ипотекабанк”нинг Чилонзор туман филиали ходими Ф.А.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Uzbekistan Airways АЖ ходими Ш.Д.да (ишга қайтиш учун намуна топширган) , Тошкент шаҳридаги “AMG” МЧЖ ходими К.М.да (профилактика мақсадида намуна топширган) касаллик қайд этилган.

Шунингдек, Бухоро вилоятидаги хорижий корхонанинг 4 нафар ишчисида (корхона ходими  тана ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Профилактика мақсадида бошқа ходимлардан ҳам намуна олинган) ва шу худуддаги  иссиқхонанинг 5 нафар ишчисида (профилактика мақсадида намуна топширишган), шунингдек, вилоятда яна 2 нафар фуқарода (профилактика мақсадида намуна олинган), Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи Х.Т.да (Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги “F-market” дўконида сотувчи. Тана ҳарорати кўтарилгач, эртасига Андижон вилоятига, ўз уйига қайтган), Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Г.А.да ҳамда Самарқанд шаҳар санитария-эпидмиология осойишталиги маркази ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

“Вазият ҳамон хавотирли эканини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан ён-атрофдаги одамлар билан ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, имкон қадар камроқ мулоқотда бўлишни, ва албатта, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, озодаликни сақлаш,  қўлларни яхшилаб, қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқобни тўғри тақиб юриш каби карантин қоидаларига мунтазам равишда қатъий риоя этишларини сўраб қолади”, дейилади ССВ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг