Ўзбек-туркман чегарасида отишма юз берди
Жамият
−
21 Сентябрь 2020
105084Жорий йилнинг 17 сентябрга ўтар кечаси Туркманистоннинг Фараб этрапи ва Ўзбекистоннинг Олот тумани ўртасидаги давлат чегараси қисмида Аму-Бухоро каналида отишма содир бўлди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Миллий хавфсизлик вазирлигининг Лебап бошқармаси, прокуратура, полиция ва чегара хизмати ходимлари Туркманистоннинг Фараб этрапи ва Ўзбекистоннинг Олот тумани ўртасидаги давлат чегарасининг участкасида қўшма рейд ўтказганлар.
Аму-Бухоро каналида ҳарбийлар номаълум шахс резина эшкакли қайиқда юк олиб ўтаётганини пайқаганлар. Чегара ҳудудидаги канал кенглиги тахминан 80 метрни ташкил қилади. Чегарачилар ҳавога огоҳлантирувчи ўт очишган. Қарама-қарши соҳилдан номаълум киши Туркманистон томонга ўқ узган. Канал ўртасидаги қайиқда бўлган бир киши сувга сакраб, Ўзбекистон қирғоғи тарафга сузиб кетган.
Иккала томондан бир нечта ўқ отилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Туркманистон томонида икки киши Россияда ишлаб чиқарилган 50 қути сигаретни ноқонуний йўл билан олиб ўтаётганликда айбланиб, ҳибсга олинган.
Ҳибсга олинган Туркманистон фуқаролари Миллий хавфсизлик вазирлигининг Туркманободдаги вилоят бўлимига олиб кетилган. Дастлабки тергов жараёнида ҳибсга олинганлар сигарета контрабандаси билан шуғулланганлиги ва бундай операция биринчи марта ўтказилмаганлиги маълум бўлган. Ҳаммаси бўлиб 150 қути сигарет Туркманистонга жўнатилиши керак бўлган.
Таъкидланишича, мазкур иш прокуратурага юборилади. Терговчилар сигареталар қаерга етказилганлиги ва қайси савдо дўконлари орқали сотилганлигини аниқлайдилар. Айни пайтда ҳибсга олинганларга икки моддада - контрабанда ва қуролли қаршилик кўрсатишда айблов эълон қилинган.
LiveБарчаси