Ўзбек спортчиси “Бриллиант лига”нинг илк босқичида иштирок этади

Спорт

image

Эртага Қатар пойтахти Доха шаҳрида енгил атлетика бўйича мавсумнинг нуфузли мусобақаларидан бири бўлмиш “Бриллиант лига” турнири старт олади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакили Светлана Радзивил ҳам иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Радзивил қатнашадиган баландликка сакраш секторида 9 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган. 

Эътиборингизга “Бриллиант лига”нинг бу мавсум учун тузилган тақвимини ҳавола қиламиз:

3 май – Доха (Қатар)
18 май – Шанхай (Хитой)
30 май – Стокгольм (Швеция)
6 июн – Рим (Италия)
13 июн – Осло (Норвегия)
16 июн – Работ (Марокаш)
30 июнь – Стэнфорд (АҚШ)
5 июль – Лозанна (Швейцария)
12 июль – Монако (Монако)
20-21 июль – Лондон (Буюк Британия)
18 август – Бирмингем (Буюк Британия)
24 август – Париж (Франция)
29 август – Цюрих (Швейцария)
6 сентябрь – Брюссель (Бельгия)


Мақола муаллифи

Теглар

Бриллиант лига

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар