Ўзбек санъати оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
22 Январь 2023
86210Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Оқилхон Иброҳимов 65 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
“Маданият ва туризм вазирлиги жамоаси Оқилхон Иброҳимов Акбаровичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.
Оқилхон Иброҳимов 1958 йил таваллуд топган. У хорижда ва республикада нашр этилган 100 дан ортиқ илмий мақолалар, 20 га яқин дарслик, монография, ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи.
LiveБарчаси