Ўзбек кураши Ислом бирдамлиги спорт ўйинларига киритилди
Спорт
−
10 Апрель 2019
3304Айни кунларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт федерациясининг навбатдан ташқари Бош Ассамблеясида Ўзбек кураши Ислом бирдамлиги спорт ўйинларига киритилгани расман эълон қилинди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Ушбу йирик анжуман доирасида ташкилотга янги президент сайлаш кун тартибининг асосий масаласи эди. Сайлов натижаларига кўра, 2019-2021 йиллар учун ташкилот президенти лавозимига шаҳзода Абдулазиз Бин Турки Ал Файсал Ал Сауд сайланди.
Ассамблеяда сайловдан ташқари, Миллий олимпия қўмиталари ва Халқаро спорт федерациялари ўртасида қатор соҳаларни биргаликда ривожлантириш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари бўйича музокаралар олиб борилди. Унда Ўзбекистон номидан Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов иштирок этаяпти.
Аҳамиятлиси, ўзбек халқининг миллий спорти ҳисобланмиш Кураш эндиликда Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари дастурига киритилади. Қайд этиш керак, Кураш тобора кўплаб комплекс спорт мусобақалари дастурига кириб бормоқда.
Дастлаб 2017 йили Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинлари, кейинчалик ўтган йили Индонезияда ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига кирган Кураш эндиликда Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари оиласи сафидан жой олади.
LiveБарчаси