UzAuto Юқоричирчиқ туманида ёшлар маркази қурилиши лойиҳасини якунига етказди

Бизнес

image

Кеча, 17 октябрь куни “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан қурилган ёшлар маркази базасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Astrum IT академияси очилди.

Ультразамонавий мажмуа Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва АКТни ривожлантириш лойиҳалари доирасида “Ўзавтосаноат” ташаббуси билан амалга оширилди. Лойиҳа 3,5 гектар ҳудудда 8 500 квадрат метр майдонга эга бинодан иборат комплекснинг концепцияси, дизайни ва қурилишини ўз ичига олган.

Энг янги техник талаблар асосида жиҳозланган ёшлар марказидан самарали фойдаланиш учун “Ўзавтосаноат” компанияси Ботир Орифжоновни жалб қилди (LeBazar, Paynet асосчиси, Khan Academy Uzbek раҳбари), унинг раҳбарлиги остида Astrum IT академияси ташкил этилди.

“Мен ушбу лойиҳани амалга оширишда UzAuto’нинг қўллаб-қувватлашидан чин дилдан хурсандман. Компания дастлабки кунлардан бошлаб мавжуд ресурслардан тўғри фойдаланиш учун яхши суянчиққа айланди ва мен ишонаманки, бу бизнинг ёшлар ва ахборот технологияларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорлигимизнинг фақат бошланишидир”, дейди Ботир Орифжонов.

Академиянинг уч қаватли биноси замонавий талабларга жавоб берувчи 1000 дан ортиқ кучли компютерлар билан жиҳозланган. Дастур доирасида талабаларга дастурлашни ўргатиш, шунингдек, уларнинг бу йўналишда кейинги ишга жойлашиши ҳам назарда тутилган. Шундай қилиб, ўқитиш ва ишлаб чиқаришни бирлаштирган кластер ташкил этиш режалаштирилган. Талабаларнинг ютуқлари сунъий интеллект технологиялари ёрдамида баҳоланади.

Реклама ҳуқуқи асосида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг