“UzAutoMotors” ва “UzAutoMotors Powertrain”: ижодий танлов натижалари

Бизнес

image

Янги йил байрами арафасида ва UzAuto Motors компаниясининг 25 йиллиги ҳамда UzAutoMotors Powertrain компаниясининг 10 йиллиги муносабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ижодий танлов эълон қилинди.

Компания ходимлари ва уларнинг фарзандлари танловда фаол иштирок этишди. Жами ижтимоий тармоқларга 250 дан ортиқ нашрлар жойлаштирилди. Эълон қилинган постлар сони бўйича Асака заводи ходимлари 115 та нашр билан етакчилик қилмоқда. 

UzAuto Motorsнинг Хоразмдаги заводи ходимлари 100 та пост жойлаштирганлиги билан иккинчи ўринда. Тошкентдаги UzAuto Motors Powertrain корхонаси ишчилари томонидан 40 дан ортиқ табриклар эълон қилинди.

Танловда иштирок этиш учун таклиф қилинган мавзулардан бирини танлаб ҳикоя/пост ёзиш керак эди.

1) “UzAuto Motors” компанияси ютуқлари – менинг ютуқларим!
2) Менинг отам ёки онам “UzAuto Motors” заводида ишлайди.
3) 25 йиллик байраминг билан UzAuto Motors.

Шундан сўнг, ҳикоя ёки постни ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифалар Мета (Фаcебоок), Инстаграмда #25UzAuto Motors #UzAutoMotors Powertrain хештеглари билан жойлаш керак эди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши ишлар аниқлангач, танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Энг фаол иштирокчилар учун рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам мавжуд.

Публикациялар ҳар хил характерга эгалигидан, UzAuto Motors ходимларининг ижодий иштиёқи энг юқори чўққиларга чиққанини кўришимиз мумкин. Кимдир видеолавҳа тайёрлади, кимдир фотосуратлар билан самимий матн ёзди, иловалар орасида ҳатто севимли компаниясига бағишланган тантанали шеърлар ҳам бор.

Танлов натижалари - 29 декабр куни эълон қилинади. Хонадонларга янги йил кириб келади. “UzAuto Motors” корхоналари ва ходимларининг хонадонларида байрам арчалари ясатилади. Танловда иштирок ва ундаги ғалаба компаниянинг барча ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун ажойиб совға бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг