“UzAuto Motors” компанияси Президент топшириғини бажарди ва янги ишлаб чиқариш рекордини ўрнатди

Бизнес 11306
image

“UzAuto Motors” компанияси Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғини бажариб, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарди. 

Компания ўз фаолиятини бошлаганидан буён, биринчи марта биринчи ярим йилликда заводда 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарди. Шундай қилиб, корхона меҳнат жамоаси Президент топшириғини бажарибгина қолмай, ишлаб чиқаришнинг янги рекордини ўрнатди. 

Янги ишлаб чиқариш рекорди шарафига йиғиш цехида 160 000-автомобилнинг чиқишига тантанали тадбир ташкил этилди.

Корхона раҳбарлари ўз чиқиш сўзларида йиғилган ходимларни жамоанинг эришган ғалабаси билан самимий табриклашди.

"UzAuto Motors" АЖ бош директори Бо Андерсон мамлакат Президенти томонидан жамоа олдига қўйилган мақсадга эришишда қўшган ҳиссаси учун барча ходимларга ўз миннатдорлигини билдирди. Шунингдек, Chevrolet Lacetti вa Cobalt автомобиль моделларини кутиш муддатини қисқартирилгани ҳамда компаниянинг энг яқин орада мақсади, Chevrolet Tracker вa Onix автомобиллари ишлаб чиқарилишини муваффақиятли йўлга қўйиш эканини маълум қилди. 

Ишлаб чиқариш ва технологияларни ривожлантириш бўйича бошқарувчи директор Иқбол Жўраев барча ходимларга меҳнатсеварлиги, қатъияти ва сабр-тоқати учун миннатдорлик билдирди.

Хоразм филиали бошқарувчи директори Собир Жуманиёзов барчани аъло натижа билан табриклади, ходимларни бошқариш дирекцияси директори Илҳом Таиров эса, компания бундай юқори натижаларга бутун жамоанинг саъй-ҳаракати, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик билан қилган меҳнати ҳамда юқори даражадаги ташкилотчилиги сабаб эришганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Компания касаба уюшмаси раиси Ўктам Мирзаев “160 000 – бу кимлардир учун шунчаки рақам бўлиши мумкин. Аммо фақат бизнинг ходимларимиз ушбу рақамлар ортида қандай инвестиция, қандай машаққат ва қандай меҳнат борлигини билашади”, дея гапириб ўтди.

Шунингдек, ўз ишини яхши кўрсаткичлар билан қайд этган ходимлар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Тадбирдан сўнг, бутун жамоа учун байрамона тушлик дастурхони ташкил этилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 262
Рейтинг: 3.1
t
×