UzAuto Motors ишлаб чиқариш ҳажмини оширди: Президент топшириғи ўз вақтида бажарилмоқда

Бизнес 14375
image

UzAuto Motors 2020 йилда 280 000 дан ортиқ автомобиль ишлаб чиқариб, ўзининг тарихий ишлаб чиқариш рекордини янгилади ва шу тариқа барча моделларнинг эркин сотилишига эришди. Aммо пандемия ва глобал микрочиплар танқислиги ўз тузатишларини киритиб, 2021 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирди. Бу эса 2022 йил бошида харидорларга 89 300 дан ортиқ автомобиль қарздор бўлишига олиб келди.

15 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида автомобиль саноати масалаларига бағишланган йиғилишда бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Хусусан, давлат раҳбари жорий йилнинг 1 майига қадар автомобиль сотиб олишда юзага келган навбатлар билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ бартараф этиш бўйича топшириқ берди.

Шубҳасиз, компания бозорни керакли миқдордаги автомобиллар билан тўлдириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Завод ҳар куни конвейерлардан 1 000 дан ортиқ автомобиль ишлаб чиқариб, тўлиқ қувват билан ишламоқда. 

Март-апрель ойларида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қўшимча 4200 дона автомобиль ишлаб чиқариш учун ҳаво йўллари орқали 656 тонна бутловчи қисмлар олиб келинди. “Uzbekistan Airways” AЖ билан келишилган ҳолда, энг муҳим автокомпонентларни етказиб бериш учун чартер рейслари ташкил этилди.

Ишлаб чиқаришнинг узоқ муддатли пасайишига микрочипларни ўзида мужассам этган компонентларнинг олдиндан яратилган захираси йўл қўймади. Юк ташиш муаммолари ҳукумат даражасида ҳал қилинди. Логистика занжирларини оптималлаштириш Корея Республикасидан бутловчи қисмларни етказиб бериш вақтини 45 кундан 38 кунгача қисқартириш имконини берди, Хитойдан юкларни темир йўлдан автомобилга ўтказиш эса транзитни 55 кундан 20 кунга қисқартирди.

Ушбу ва бошқа мисли кўрилмаган чора-тадбирлар автомобиль бутловчи қисмларини максимал даражада етказиб беришга имкон берди, бу эса ўз навбатида заводнинг узлуксиз ишлашини таъминлади. GM International президенти Стивен Кифер ва бошқа бир қатор микрочип ишлаб чиқарувчилар билан олиб борилган музокаралар яримўтказгичларни қўшимча етказиб бериш (етказиб берилган микрочиплар ҳажми 14 мингдан 20 мингга оширилди) ва инқироз даврида прогноз қилинганидан кўпроқ автомобиль ишлаб чиқариш имконини берди.

Ҳамкорлар билан олиб борилган музокаралар натижасида, шунингдек импорт қилинадиган Lacetti автомобили учун бутловчи қисмлар етказиб бериш ҳажмини 6 000 донадан 8 000 донагача, Damas автомобили учун эса 6 000 донадан 8 000 донагача оширилди. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини берувчи 30 дан ортиқ етишмаётган бутловчи қисмларни етказиб берувчилар билан келишувга эришилди.
Ишлаб чиқариш ускуналарини модернизация қилиш ва технологик жараёнларни оптималлаштириш натижасида UzAuto Motors'нинг ишлаб чиқариш қувватлари ҳам сезиларли даражада оширилди. Хусусан, Lacetti автомобилларини пайвандлаш линияларидаги жараёнларни оптималлаштириш ҳисобига кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 28 фоизга ошди.

Cobalt автомобилларини ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни такомиллаштириш ва роботлаштириш орқали ушбу моделнинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 22,5 фоизга оширилди. Бундан ташқари, қуритиш печини кенгайтириш ва кузовнинг пастки ҳимоя қатламини қайта ишлаш жараёнини яхшилаш орқали бўёқлаш сехининг такомиллаштирилиши натижасида, ишлаб чиқаришни 15 фоизга оширишга муваффақ бўлди. Натижада Aсака заводида Lacetti/Cobalt/Spark автомобилларини ишлаб чиқариш ойига 19 200, Хоразм заводида эса Damas/Labo автомобилларини ишлаб чиқариш 9 000 донага етказилди.

Бундан ташқари, UzAuto Motors томонидан автомобиль эгаларига етказиб бериш муддатини қисқартириш учун жорий йилнинг май ойидан бошлаб харидорларга ҳам етказиб бериладиган янги комплектациядаги Cobalt автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Пандемияга қадар бўлган ишлаб чиқаришга эришиш бугунги кунга келиб, йил бошида шартнома тузилган автомобиллар умумий сонининг 92 фоизини (82 300 тадан ортиқ автомобиль) истеъмолчиларга шартномада кўрсатилган муддатдан бир неча ой олдин топшириш имконини берди. Ишлаб чиқарилган 2 700 дан ортиқ автомобиль истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнида, қолган 4 300 донаси эса ишлаб чиқариш жараёнида, бу топшириқни 30 апрелга қадар бажарилишини таъминлайди. Умуман олганда, 2022 йил бошидан ҳозирги кунга қадар эгаларига 104 000 дан ортиқ автомобиль (шу жумладан премиум сегмент) топширилди, бу автомобиль заводининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 1/3 қисмидан кўпроғини ташкил этади.

Жорий йилнинг март ойидан дастлабки тўлов миқдорининг 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда контрактациянинг қайта тикланиши, шунингдек, автомобиллар нархининг барқарорлиги уларни фойдали сармоя воситасига айлантирди ва талабнинг кескин ошишига олиб келди. Қайта сотиш мақсадида автомобиль сотиб олаётган шахсларнинг юқори фаоллиги компанияни шартнома шартларига бундай мижозларга автомобилларни етказиб беришни қўшимча 4 ойга кечиктириш ҳуқуқини киритишга мажбур қилди, бу эса уларнинг сезиларли даражада қисқаришига олиб келди.

Aвтомобилларга бўлган талабнинг ғайритабиий ўсишига сезиларли ҳисса қўшиш, асосан, маҳаллий автомобиллар нархининг доллар эквивалентида сезиларли даражада пасайиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб импорт қилинадиган автомобиллар учун божхона тўловлари 2 баробардан зиёдроққа пасайтирилди. Aвтомобиль бозорини либераллаштириш, шунингдек, ички бозорда рақобатчилар кенг доирасининг мавжудлиги Chevrolet автомобилларининг оммавийлигини камайтирмади: агар 2021 йилнинг март-апрель ойларида автомобиль сотиб олиш бўйича 33,4 мингга яқин шартнома тузилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич қарийб 82 мингтани ташкил этди (ўсиш суръати 2,4 баробар).

Глобал ва геосиёсий инқирозлар шароитида компания томонидан кўрилган барча чора-тадбирлар мижозлар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида ёпиш ва “захира” ташкил этиш имконини берди – ҳозирда дилерлик марказларида 2000 га яқин автомобиллар, шу жумладан, 1000дан ортиқ Nexia автомобиллари мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 3
t
×