UzAuto Motors акциялари “Тошкент” фонд биржасига жойлаштирилди

Бизнес

image

Ўзбекистон фонд бозори тарихидаги акцияларнинг умумий қиймати бўйича энг йирик IPO якунланди – UzAuto Motors АЖ акциялари “Тошкент” фонд биржасида бирламчи оммавий таклиф (IPO) орқали жойлаштирилди.

Сўнгги йилларда компаниянинг ривожланиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда эришилган қатор ютуқлар инвсетициявий ҳамкорликка йўл очди ва муносабатларни мустаҳкамлади. Натижада UzAuto Motors АЖнинг IPO’га чиқиши Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида узоқ кутилган воқеликка айланди.

Савдолар якунига кўра, компаниянинг 56,9 миллиард сўмлик акциялари Республика фонд биржасига жойлаштирилган бўлса, ўзаро тақсимланиши бўйича 80 фоизи институционал инвесторлар (юридик шахслар), қолган 20 фоизи жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади.

UzAuto Motors АЖ акцияларининг илк оммавий жойлаштирилиши республикада амалга оширилаётган хусусийлаштириш ва капитал бозорини ривожлантириш бўйича йирик давлат корхоналари ўртасидаги дастлабки қадам ҳисобланади. Таъкидлаш жоиз, UzAuto Motors АЖ IPO’си коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироздан сўнг маҳаллий фонд бозорида амалга оширилаётган илк IPO ҳисобланади. Шубҳасиз, мазкур воқелик маҳаллий инвесторларнинг фаоллашуви ҳамда компаниянинг жаҳон ҳамжамиятига иқтисодий томонлама интеграциялашувига ижобий таъсир кўрсатади.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг