“UzAuto” комплаенс-тизими: киритилган янгиликлар ва эришилган натижалар
Бизнес
−
01 Март 2022
14650“UzAuto” Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари вакилларининг иштирокида саноатда 440 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тежашга имкон берган такомиллаштирилган Комплаенс тизимини босқичма-босқич жорий этиш натижаларини тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида коррупцияга қарши курашишда жамиятнинг барча аъзолари “ҳалоллик вакцина”си билан эмланиши кераклигини таъкидлаганди. Aмалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳамда қўйилган барча мақсадларга эришиш учун ҳар бир соҳа фаолияти қонунчилик ва адолатга асосланиши керак.
Шу мақсадда, 2019 йилда “UzAuto” томонидан халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликка мувофиқ Комплаенс тизими жорий этилди. У икки босқичда амалга оширилди. Биринчи босқичда Комплаенс тизими фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий база яратилди.
2021 йилда Комплаенс тизимининг икки йиллик фаолияти сарҳисоб қилиниб, тизимнинг коррупцион схемалар юзага келиши мумкин бўлган ҳамда компания самарадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи тўққизта асосий йўналиши аниқланди.
Комплаенс тизими фаолиятининг тўққизта асосий йўналиши:
• харидлар;
• таъминот;
• маҳаллийлаштириш;
• ишлаб чиқариш;
• маркетинг;
• молия ва иқтисод;
• кадрлар;
• хавфсизлик;
• рақамлаштириш.
Таҳлил натижаларига кўра, 2021 йилда классик Комплаенс тизими тубдан ислоҳ этилди – коррупциянинг олдини олиш ва иқтисодий самарадорликни ошириш мақсадида соҳага ҳар бир йўналиш учун тор доирадаги мутахассислар жалб қилинди, улар билан биргаликда “UzAuto” Комплаенс тизимининг шахсий модели ишлаб чиқилди.
Соҳага мослаштирилган Комплаенс тизимининг жорий этилиши натижасида қисқа вақт мобайнида тизимнинг самарадорлигини тасдиқловчи бир қатор ҳайратланарли натижаларга эришилди:
Харид қилиш тизимини ўрганиш натижасида товар ва хизматларнинг 54,8 млрд. сўмлик асоссиз харажатларнинг олдини олишга ёрдам берди;
Таркибий ишлаб чиқариш корхоналарининг 2022 йил учун бизнес-режаларини оптималлаштириш 42,2 млрд сўм маблағнинг асоссиз сарфланиши ва иш вақти қисқартирди;
• Ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилиш ва уни янада оптималлаштириш харажатларни 7,8 млрд сўмга қисқартирди;
• Aвтомобилларни экспорт қилишда транспорт воситаларининг конструкцияси харажатларини оптималлаштириш харажатларни 71,7 млрд сўмга камайтириш имконини берди;
• 12 та корхонада 22та маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклифлар киритилиши харажатларни 15,3 млрд сўмга қисқартиради;
• Инсон ресурсларини оптималлаштириш харажатларни 2 млрд сўмга қисқартирди.
242,6 млрд сўмлик 41 та молиявий фирибгарлик ва ўғирлик ҳолатлари аниқланиб, уларнинг олди олинди. Ҳужжатлар тегишли идораларга юборилди.
Бундан ташқари, Комплаенс тизими томонидан соҳадаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича кўрилган самарали чора-тадбирлар натижасида пандемия, глобал микрочиплар ва логистика инқирози давридан йўқотишларсиз чиқиб олишга муваффақ бўлинди
Натижада ““UzAuto Моtors” ишлаб чиқаришни тўхтатмаган ҳолда, иш ўринларини қисқартирмай, бутун пандемия даврида нархларни ўзгартирмаган дунёдаги ягона автомобил ишлаб чиқарувчилардан бирига айланди.
Эришилган натижалар “UzAuto” Комплаенс тизимининг самарадорлигини тасдиқлайди, бу эса уни коррупсияга қарши муросасиз кураш, харажатларни оптималлаштириш ва бутун жамоада ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизликни шакллантиришнинг ишончли воситасига айлантиради.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси