“Ўзатом” ва “Росатом” АЭС қурилиши бўйича шартнома имзолади
Жамият
−
17 Май 2019
3426Бугун, 17 май куни Тошкентда “Ўзатом” агентлиги ва Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси ўртасида АЭСнинг техник лойиҳасини ишлаб чиқиш учун станция қуриладиган майдонда муҳандислик изланишларини олиб бориш тўғрисида шартнома имзоланди.
Ҳужжатга “Ўзатом” агентлигининг АЭС қурилиши дирекцияси директори Отабек Омонов ва “Росатом” таркибига кирувчи “Aтомстройэкспорт” АЖ директори ўринбосари Дмитрий Ашанин қўл қўйди.
“Бу Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳаси доирасидаги энг муҳим ҳужжат ҳисобланади ва қуриладиган станция майдонида изланишларни бошлаб юбориш имконини беради”, деган Отабек Омонов.
“Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистонда замонавий ва ВВЭР-1200 реакторига эга хавфсиз АЭС қурилишидек улкан лойиҳанинг амалга оширилишида яна бир қадам бўлди”, деб таъкидлаган Дмитрий Ашанин.
Маълумот ўрнида, россия лойиҳаси асосида АЭС қуриш тўғрисидаги Ҳукуматлараро келишув 2018 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон ва Россия Ҳукумат раҳбарлари томонидан имзоланганди. Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига 2018 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон ва Россия Президентлари томонидан старт берилганди.
LiveБарчаси