Ўз гўдагини пулламоқчи бўлган она қўлга олинди
Жамият
−
27 Март 2019 5532 1 дақиқа
Жорий йилнинг 26 март куни соат 21:30 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Кармана туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Навоий вилояти Кармана тумани Мичурин дала ҳовлилар жамиятидаги дала ҳовлиларнинг бирида вақтинча яшовчи ёлғиз она Г. ўзининг 22 кунлик фарзанди Б.ни 5 миллион сўмга Навоий шаҳрида яшовчи Ф.га сотаётган вақтида қўлга олинди.
ЎзА хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши очилган.
Live
Барчаси