Устахона қуриш учун ер олиб беришни ваъда қилган раҳбар 1000 доллар билан ушланди

Жамият 4328
image

Қорақалпоғистонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасини қуриш учун ер олиб беришни ваъда қилган ММТП раҳбари ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими ва ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги “Қ.” ММТП раҳбари Қ.С. фуқаро Ф. нинг ишончига кириб, унга “Қирққизобод” ОФЙ ҳудудидан автомобилларга техник хизмати кўрсатиш шаҳобчасини қуриш учун тегишли ташкилотлардан рухсат олиб беришни ваъда қилиб, 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.С. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 91
Рейтинг: 2.9
t
×