Ўртасаройдаги карантин марказида хориждан келган 143 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
10 Август 2020
9294Бугун, 10 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 211 нафарга ошиб, 30 820 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 176 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 33 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
• 143 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида);
• 24 нафари Тошкент вилоятида;
• 11 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда ЎЗбекистонда 22 042 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 582 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси