Ўнлаб давлат унитар корхоналари қайта ташкил этилди

Жамият

image

Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарор билан 66 та давлат унитар корхоналари давлат муассасалари сифатида, 73 та давлат унитар корхоналари филиал сифатида қайта ташкил этилди.

Маълум қилинишича, истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли 454 та корхоналар белгиланган тартибда тугатилади.

Шунингдек, 2022 йилдан ҳар йили 1 ноябрга қадар корхоналарда давлат улушини сақлаш танқидий кўриб чиқилади ва уларни сотиш, тугатиш ёки қайта ташкил этиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг