Улоқ-кўпкари ўйинидаги ЙТҲ: “Камаз” “Зил” устига чиқиб кетди
Crime
−
14 November 2021 21446 1 minute
Бугун, 14 ноябрь куни Самарқанд вилоятида “Камаз” ва “Зил” русумли юк автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 16:00 атрофида вилоятнинг Паяриқ тумани ҳудудида ўтказилган улоқ-кўпкари ўйини давомида содир бўлган.
Беллашув бўлиб ўтаётган жой атрофидаги баландликда турган “Камаз” русумли юк автомобили ҳайдовчиси эътиборсизлик қилиб, қўл тормозини тортмаганлиги оқибатида, автомобиль пастликка ҳаракатланиб кетган ва “Зил” русумли яна бир юк автмобили билан тўқнашган.
Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган фуқаролар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Паяриқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August