Улкан чўчқалар ўз эгасини еб қўйди

Олам 18060
image

Чўчқалар янги йил байрамида польшалик фермерни еб қўйишди. Бу ҳақда The Sun нашри ёзмоқда.

71 ёшли фермернинг қўшниси уни кўргани пенсионернинг ҳовлисига келади. У ердан эса одам қолдиқларини топиб олади.

ОAВ маълумотларига кўра, венгриялик "Мангалица" зотли катта чўчқаларни боққан деҳқон қудуқдан сув олаётганида инфарктга учраган. Ҳовли бўйлаб эркин югуриб юрган 12 та оч ҳайвон уни еб қўйишган.

"Биз аниқ санани билмаймиз, аммо марҳум 31 декабрдан 8 январгача бўлган саналар оралиғида чўчқалар томонидан ейилган", дея тушунтирди туман прокурори Магдалена Серафин.

Маҳаллий терговчилар илгари бундай ҳолатларга дуч келмаганликларини таъкидлашган. Текширув ўлимнинг аниқ сабабларини аниқлашга экпертиза ёрдам беради. Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи ташкилотлар қотил-чўчқалар борлигига ишонишмаяпти.

 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 683
Рейтинг: 2.9
t
×